Риштонлик мактаб битирувчиларига маҳорат дарси ташкил қилинди

04.03.2022, 16:06

Риштонлик мактаб битирувчиларига маҳорат дарси ташкил қилинди

O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда партиянинг Риштон туман Кенгаши ҳамкорлигида “Тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ва ёшлар ўртасида тадбиркорликка бўлган қизиқишни ўстириш ва қўллаб-қувватлаш” мақсадида пресс тур ўтказилди. 

Пресс турда Риштон туман халқ таълимига қарашли 40-ўрта таълим мактаби битирувчи синф ўқувчилари тумандаги “RISHTON PREMIUM VEGATABLES” қўшма корхонасининг иссиқхонасида бўлишди. Помидор ва бодринг етиштиришнинг гидропоник усулда ташкил этиш бўйича ўқувчиларга деҳқончилик сир-асрорлари ўргатилди.

Шунингдек, ёшлар "STRAUS ФАРМ" туяқуш парваришлашга ихтисослашган фермер ҳўжалиги фаолияти билан яқиндан таништирилди, туяқушчиликка қизиққан ёшларга маслахатлар берилди.

  • Кўрилди
    456
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+