O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари учун Бухоро шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналарига бизнес тур ташкил этилди

07.03.2022, 11:38

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари учун Бухоро шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналарига бизнес тур ташкил этилди

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”да белгилаб берилган устувор вазифаларни кенг тарғиб қилиш мақсадида O’zLiDeP Бухоро вилоят  Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан Бухоро шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналарида бизнес тур  ташкил этилди. 

Бизнес тур қатнашчилари дастлаб партия фаоли Дилором Файзиева томонидан ташкил этилган “Файз қурилиш моллари” ва “Бухара смесь” МЧЖлари ташриф буюриб корхона фаолияти билан  яқиндан танишдилар.

“Файз қурилиш моллари” МЧЖ да халқаро стандартлар бўйича ишлаб чиқаришни ривожлантиришга жиддий эътибор берилаётганлиги боис, бу ерда конверт асосида принтерли буюмлар, полипропилен қоплар, герметик махсулотлар, шунингдек сифатли лак—бўёқлар тайёрлаш талаб даражасида бўлиб, улар рақобатбардошлиги билан ажралиб туради .

Бугунги кунда Бухоро шаҳри, Бухоро ва Когон туманларида “Файз қурилиш моллари” МЧЖга қарашли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бир йўла 3 та завод фаолият кўрсатмоқда. Тайёр маҳсулотлар нафақат республикамиз вилоятларига, балки Афғонистон давлатига ҳам пешма–пеш етказиб берилаяпти. Ҳозирги пайтда МЧЖ корхоналарида 100 дан зиёд турдаги қурилишбоп махсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Бизнес  тур иштирокчилари  «Асилбек нурли келажак» хусусий корхонасида бўлишди.

2007 йил 16 апрелдан бошлаб фаолият юритаётган корхонада полиэтилен пакет ҳамда полиэтилен плёнкалар ишлаб чикарилади. Биргина 2020 йилнинг ўзида корхонада 72,5 тонна  полиэтилен плёнка, 18,3 тонна полиэтилен пакетлар жами 3492 миллион сўмлик хар хил турдаги полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чикарилган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткичлар - 86 тонна полиэтилен плёнка, 135,4 тонна полиэтилен пакетлари жами 4492 миллион сўмни ташкил этган.

Корхона айни пайтда 600 минг долларлик лойиҳа асосида полипропилен қоплари ва термапласт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ҳам йўлга қўйиш арафасида. Бу билан яна қўшимча 15 та янги ишчи ўрни яратилади. Ҳозирги кунда  корхонада 14 нафар ишчи ходимлар доимий иш билан банд этилган.

Партия фаоллари ва  ёшлар “Асилбек нурли келажак” хусусий корхонаси бораётган иш жараёни, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирдилар. Бўлажак тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур тадбир ёшлар учун том маънода маҳорат дарси бўлди.

Фирдавс ПИРНАЗАРОВ,

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+