Депутат сайловчиларга ҳисобот берди

09.03.2022, 16:59

Депутат сайловчиларга ҳисобот берди

Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик  гуруҳи раҳбари Байрам Искендеров Кегейли тумани Аҳолига хизмат кўрсатиш техникумида ўз сайловчилари билан учрашди.

 Учрашувда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар, айниқса 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт  стратегияси ва жор       ий йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилиши белгиланган давлат дастурининг мазмун-моҳияти бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Бундан сўнг депутат ўз сайловчиларига ўтган йили олиб борган ишлари бўйича ўз сайловчиларига ҳисобот берди.

Жумладан аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлари тингланди.

Ўтган йилнинг ўзида сайловчилар томонидан бандлик, ички йўлларнинг таъмир талаблиги, йўл белгиларини қўйиш, ҳайр-саҳоват ишлари, электр поғоналарининг яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, кўчаларни  ёритиш каби мурожаатлар ижобий бартараф қилинди. Сайловчилар томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича 20 га яқин тегишли ташкилотларга депутатлик сўровнома юборилиб, кўтарилган муаммолар ўз ечимини топди.

Халқ вакили ўз сайловчиларига ҳисобот берар экан, уларнинг муаммо ва таклифларини ҳам тинглади.

Сайловчилар томонидан 15 га яқин  муаммо ва таклифлар тингланиб, кўтарилган муаммолар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровнома юборилиб, назоратга олинадиган  бўлди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+