Тойлоқдаги қўшма корхона ишчи-ходимлари партия аъзоси бўлди

10.03.2022, 16:39

Тойлоқдаги қўшма корхона ишчи-ходимлари партия аъзоси бўлди

O‘zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши фаоллари тумандаги “Кўксарой камен” қўшма корхона фаолияти билан танишди.

Охирги йилларда бу органик чиқинди қишлоқ хўжалиги системасида ва асосан озиқ-овқат етиштириш саноатида кенг кўламда ишлатилмоқда. Вермикомпост ҳумик ва фулкив кислоталар, макро ва микро озуқалар, амино кислоталар ва бошқа биологик фаол моддалардан ташкил топган. Шунинг учун ҳам унинг турли ҳолларда қўлланиши, ҳосил миқдорини оширмоқда ва тупроқни минеративлик хусусиятларни яхшиламоқда.

Органик моддалар ва ҳайвон чиқиндиларининг қайта ишлаш ва уларни бир бири билан мутаносиблигини таминлашнинг энг қулай усулларидан бири бу чувалчанг ҳазим системасидан фойдаланишдир. Сифатли ўғит олиш учун 1 метр квадрат майдон учун 15-25 мингта чувалчангдан фойдалинилади. Агар сизнинг компостингизда азот миқдори кам бўлса унда канцентратсияси 5 % дан кўп бўлмаган мачавина аралаштириш мумкин ва бу, озуқа вадарод ионларининг активлигини таъминлайди.

Тойлоқ туманидаги Муборак маҳалласида яшовчи Зафар Ғаниев тадбркорликнинг ноёб турларидан бири биогумус етиштириш билан шуғулланиб келмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини 2021 йилда бошлаган “Кўксарой камен” қўшма корхонаси ҳозирги кунда 4 кишини иш билан банд қилиб келмоқда.

Учрашув якунида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва O‘zLiDeP ғояларини қўллаб-қувватлаган “Кўксарой камен” қўшма корхонаси раҳбари Зафар Ғаниев ўз ишчилари билан партияга аъзо бўлишди.

         Акмал Мирзоев, 

O‘zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари–аппарат раҳбари.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+