Ишчи гуруҳ фаолияти: Партия кўмагида аёллар ҳуқуқлари тикланди

15.03.2022, 16:10

Ишчи гуруҳ фаолияти: Партия кўмагида аёллар ҳуқуқлари тикланди

2022-2026 йиларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт стратегиясида 69-мақсад: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга доир масалалар келтириб ўтилган.

O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан Наманган шаҳар “Ишга марҳамат” мономарказида хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида “Аёллар ҳуқуқ ва эркинликлари” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

O’zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари С.Гаппарова давлатимиз томонидан  ҳотин-қизлар учун яратиб берилаётган имтиёзлар ҳақида тушунча берди. Савдо-саноат палатаси Наманган шаҳар бўлими мутаҳассиси М.Отабоев томонидан хотин-қизлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бепул ўқув амалий курсларини ташкил этиш, имтиёзли кредитлар ва лизинг ажратиш, хотин-қизларни ишга жалб қилган ҳолда кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш масалалари атрофлича тушунтирилди.

Наманган шаҳар бандликка кўмаклишиш маркази мутаҳассиси З.Парпиев хотин-қизлар учун ажратилаётган субсидиялар ҳақидаги саволларга жавоб берди. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбари Н.Рахимжанова хотин-қизлар ўртасида зўравонликни олдини олиш, оилаларда ҳотин-қизларнинг ўрни ҳақида гапириб, марказга мурожаат қилаётган аёллар ҳаёти, ҳуқуқларини яхши билмасликлари ҳақида мисоллар келтириб ўтди.

Тадбир сўнгида 2 нафар аёлларнинг ишсизлик муаммолари, 1 нафар аёлни субсидия олиш масаласи ҳамда 3 нафар аёлларнинг имтиёзли кредит олиш масаласи ижобий ечим топди.

  • Кўрилди
    338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+