Наманганлик талаба ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди

15.03.2022, 16:13

Наманганлик талаба ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва истиқболли кадрлар билан  ишлаш бўлими томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Наманган муҳандислик қурилиш институти маьнавият залида  талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқотда Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби Комилжон Пайзиев сўз олиб, мамлакатимизда кейинги  йиллари ёшларга қаратилаёган  эътибор, ёшларга оид  давлат сиёсати доирасида ёшлар фаолиятига доир муҳим қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши, унда ёшларнинг ҳам таклиф ва фикрлари ҳам ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган яна бир эътибор намунаси эканлигини қайд этди.

Шунингдек, учрашувда давлатимиз  раҳбари томонидан 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Шиддат билан ўзгараётган бугунги даврда ёшларимизнинг илм-фан тараққиётида уларнинг улуши ва фаоллигини оширишга аҳамият қаратиш кераклиги, келгусида яхши етук кадрлар бўлиб чиқишида эътиборни кучайтириш кераклиги қайд қилинди.

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот жараёнида партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти, унда ёшларнинг  ҳам фаоллигини янада ошириш масаласи бўйича фикр-мулоҳазалари тингланди. Қолаверса институтнинг бир қатор талаба ёшлари партияга аъзоликка қабул қилинди.

  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+