Паркентдаги фермерлар ўзларига етакчи сайлашди

16.03.2022, 16:54

Паркентдаги фермерлар ўзларига етакчи сайлашди

O’zLiDePнинг таянч қуйи тузилмаси ҳисобланган яна бир БПТда ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Паркент туманидаги Фермерлар Кенгашида ташкил этилган бошланғия ташкилотнинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди.

Фаол ижтимоий-сиёсий фуқаролик позицияси, мустақил фикрига эга экани, фавқулотда вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қила олиши ва инсоний сифатларини инобатга олиб, БПТга илгариги йилларда самарали етакчилик қилган Азимов Умиджон раисликка қайта сайланди.

Шунингдек, йиғилишда сўз олган O’zLiDeP Паркент туман Кенгаши аппарат раҳбари Комилжон Исломов “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг “Инсон қадрини улуғлаш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” йўналиши борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда сиёсий партияларнинг ролини янада ошириш муҳим вазифалардан эканини қайд этди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+