Депутатлар саъй-ҳаракати билан аҳоли мурожаатлари ўз вақтида ижобий ечим топди

06.04.2022, 14:27

Депутатлар саъй-ҳаракати билан аҳоли мурожаатлари ўз вақтида ижобий ечим топди

Бухоро шаҳрининг А. Навоий МФЙга қарашли Ислом Каримов кўчасидаги бир қатор турар жой бинолари остига эски канализация қудуғидан сув оқиб кетаётганлиги боис, ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Жонибек Матниёзовга ёзма мурожаат қилган эдилар.

Мазкур масала депутат томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, шаҳар “Сув таъминот” корхонасига депутатлик сўрови юборилди. Белгиланган муддат ичида корхона раҳбарияти томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида канализация қудуғидаги камчиликлар бартараф этилди. O’zLiDeP депутатининг саъй-ҳаракати билан аҳоли мурожаати ўз вақтида ижобий ечим топди.

Шунингдек ушбу масала юзасидан яна бир мурожаат ўз ечимини топди. Умумий узунлиги 500 метрдан иборат эски сув қувурларини янги қувурларга алмаштириш бўйича А.Ғиждувоний МФЙга қарашли Ширбудин кўчасида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларининг жорий йил март ойидаги ҳақли эътирозлари ҳам маҳаллий Кенгаш депутати Дилмурод Аҳадов томонидан шаҳар “Сув таъминот” корхонасига йўлланган  депутатлик сўрови туфайли ижобий ечимини топди. Шу тариқа эски сув қувурлари ўрнига янги қувурлар ўтказилди ва сув исрофгарчилигининг олди олинди.

  • Кўрилди
    592
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+