O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

11.04.2022, 16:00

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб партиянинг 2021 йил Давлат бюджети ва бошқа манбалардан даромадларининг шаклланиши ҳамда ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган тафтиш натижалари ҳамда партиянинг жорий йилги бюджети лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ижроқум аъзолари партиянинг “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган вазифалари тўғрисидаги ахборотни ҳам тинглашди. Ҳисоботга кўра, партия нашри O'zLiDeP фракцияси, маҳаллий кенгашлардаги депутатларнинг фаолияти, амалий ишлари, ташаббуслари, бошланғич партия ташкилотлар ва партиянинг бошқа бўғинлари томонидан амалга оширилган ижобий ишлари, партиявий лойиҳалари ҳамда долзарб масалаларга оид партиявий муносабатлар мунтазам чоп этиб келинди.

Муҳокамалар давомида жорий йилда ҳам газета билан яқин ҳамкорликда ишлаш, партиянинг барча йўналишлардаги ишларни мунтазам ёритиб бориш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисини чақириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Унга кўра партия Сиёсий Кенгашининг X мажлисини жорий йил 12 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

O'zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+