Қонунлар ижроси ўрганилмоқда

21.04.2022, 14:37

Қонунлар ижроси ўрганилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2022 йил биринчи ярмига мўлжалланган иш-режасига мувофиқ ер муносабатларини тартибга солувчи қонунларнинг ижроси юзасидан депутатлар назоратини кучайтириш мақсадида Наманган ва Бухоро вилоятлари мисолида “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонун қандай бажарилаётганини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш белгиланган

Шундан келиб чиққан ҳолда парламент қуйи палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари Барнохон Мирзамова ва Бегали Қодиров Наманган вилоятида бўлди.

Депутатлар тилга олинган қонунга бевосита боғлиқ бўлгани учун дастлаб Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривож лантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича амалга оширилган ишларни ўрганишди.

Хусусан, Наманган туманида бўлиб, пахта ва ғалладан бўшаган ер майдонларини давлатимиз раҳбари қарори асосида 0,10 гектардан 1 гектаргача ўлчамда бериш учун 58 та фермер хўжалигини ўзида қамраб олган жами 522 гектар ер майдони 53 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 5 220 нафар фуқарога очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида берилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 4 116 нафар фуқарога 412 гектар майдон тарқатилган бўлиб, улардан 3 810 нафари 381 гектар майдонга экинларини экиб бўлишди. Бунинг ортида қишлоқ аҳолисини, айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатида турган эҳтиёжманд оилаларни даромадли меҳнат билан таъминлаш бўйича катта имконият яратилмоқда.

Қўмита аъзолари аҳолининг деҳқончилик қилишлари учун ажратилган майдонларни эгасига етказилиш жараёнларини ўрганиш борасида бирма-бир аҳоли билан суҳбатлар қилиб, уларнинг фикрлари ва таклифларини тинглашди

  • Кўрилди
    343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+