Наманганлик талаба ёшлар партия сафига қўшилди

27.04.2022, 13:48

Наманганлик талаба ёшлар партия сафига қўшилди

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган муҳандислик технология институти талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Мулоқотда партия Дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди.

Айниқса, партия тавсияси билан давлат бошқаруви идораларида ишлаётган ташаббускор ёшлар, тадбиркорлар, депутатлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Тарғибот жараёнида 14 нафар талаба ёшлар партияга аъзо бўлиш истагини билдирди. Суҳбат якунида 2 нафар талаба ёшлар партиянинг кадрлар заҳирасига олиниб, келгусида иш бошлайдиган бўлди.

Элдорбек Жўраев

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

ташкилий-партиявий ва истиқболли

кадрлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+