Тахтакўпирлик депутатлар халқ орасида

28.04.2022, 16:38

Тахтакўпирлик депутатлар халқ орасида

Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қ.Елмуратов “Жанадарья” овул фуқаролар йиғинида жойлашган 19 сонли умум таълим мактабида ўз сайловчилари билан учрашди.

Даставал учрашувда мазкур маҳаллага бириктирилган профилактика инспектори Р.Байжановнинг жорий йил апрель ойи давомида  “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш”  бўйича олиб борилган ишларининг ҳисоботи тингланди. 

Куннинг иккинчи яримида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Хусусан, фуқаролардан тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредитлар олиш, ишли бўлиш, моддий шароитини яхшилаш, ногиронлик нафақасига чиқиш каби қатор мурожаатлар қилинди.

Юқорида кўтарилган масалалар қонун доирасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

Учрашув давомида депутат яна бир мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Унга кўра фуқаролардан “Ота макон” кўчаси яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги бўйича мурожаат келиб тушган.

Ҳақиқатдан ҳам “Ота макон” кўчаси абгор ҳолатда эканлиги ва бу бўйича тегишли ташкилотларга депутат сўрови юбориш ва ҳал этилиши айтиб ўтилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси  

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+