Пойтахтда иш бошлаган “Rezalit Kolor” МЧЖнинг 24 нафар ходимлари партия сафига қўшилди

29.04.2022, 15:35

Пойтахтда иш бошлаган “Rezalit Kolor” МЧЖнинг 24 нафар ходимлари партия сафига қўшилди

O‘zLiDeP Сергели тумани Кенгаши томонидан жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари фаолликда олиб борилмоқда. Бугунги ташриф тумандаги “REZALIT KOLOR” масъулияти чекланган жамияти бўлди.

Ушбу жамият ходимлари билан суҳбат олиб борилди. Суҳбат чоғида ЎзЛиДеПнинг Дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳияти ҳамда партия томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида мазкур МЧЖнинг 24 нафар ходимлари партия сафига қўшилди ва уларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди. Дархақиқат, O‘zLiDeP Сергели тумани Кенгаши томонидан жойларда замон билан ҳамнафас бўлиб партия ғоя ва мақсадларини кенг оммага етказишда фаоллик кўрсатяпти. Натижада яхши марраларга эришилмоқда. Тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+