O‘zLiDeP фаоллари кўмагида 12 нафар янгиободлик ёшлар бандлиги таъминланди

12.05.2022, 17:50

O‘zLiDeP фаоллари кўмагида 12 нафар янгиободлик ёшлар бандлиги таъминланди

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу хайрли ишда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Янгиобод туманидаги Янгиобод ШФЙда партия фаоллари уйма-уй юриб, ёшлар билан мулоқотда бўлдилар. Ишсиз ёшларнинг аҳволи, қизиқишлари, режалари билан яқиндан танишдилар. Уларга туманда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар бердилар. Натижада 12 нафар ёшлар бандлигини таъминлашга муваффақ бўлдилар.

Ёшларнинг 6 нафари “Камола камалаги” МЧЖ корхонасига, 2 нафари “Янгиобод бахт нишонаси” фермер хўжалигига ишга жойлаштирилди. 4 нафари кредит олиб тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирди. Бу борада уларга кўмаклашиш мақсадида, кредит олиш истагидаги ёшлар халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларига бириктирилди.

Холбек Асатов,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+