O’zLiDeP фаоллари ва депутатлар ташаббуси билан Зафарободда кураш мусобақаси ташкил этилди

13.05.2022, 16:36

O’zLiDeP фаоллари ва депутатлар ташаббуси билан Зафарободда кураш мусобақаси ташкил этилди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида жойларда кўплаб спорт тадбирлари ташкил этиб келмоқдалар. Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга янада кенгроқ жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ҳисса қўшиш, алкоголизим ва чекишга қарши қаратилган бу тадбирларда иштирок этаётган йигит-қизлар сони борган сари ошиб бормоқда.

Зафарободда туман Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган кураш бўйича мусобақада вилоятнинг барча туманларидан 500 нафар полвонлар иштирок этишди. Мазкур мусобоқани ташкил этишда халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари У.Равшанов, Б.Усмонов, З.Раджапов, Н.Раджапов, И.Алимова, Ф.Урушовлар алоҳида фаоллик кўрсатганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Қизғин ўтган беллашувларда мезбонлар терма жамоаси бош совринни қўлга киритди.

Мусобақа давомида шунингдек, ҳар бир вазн тоифаси бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Уларнинг барчаси ҳомийлар ва ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+