O'zLiDeP фракциясининг муҳим масалага бағишланган йиғилиши ўтказилди

16.05.2022, 10:39

O'zLiDeP фракциясининг муҳим масалага бағишланган йиғилиши ўтказилди

Бугун Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг муҳим масалага бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимга киришиш маросимидаги нутқи ва Конституция кунига бағишланган байрам табригида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш зарурати борасида илгари сурилган фикрлари, бу борада белгиланган энг устувор йўналишлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Амалдаги Конституция эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келди.

Охирги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, жумладан инсон ҳуқуқларини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, давлат органларини ҳақиқий халқ хизматчилари тизимига айлантириш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, ҳусусан адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар уларни амалга оширишга зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи Конституциявий маконни янада такомиллаштириш эхтиёжини кун тартибига кўймоқда.

Шу сабабли, бугун Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Бош қомусимиз – Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқишди.

Бу борада фракция аъзолари Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни бугунги реал воқеликка мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун янада мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш бўйича ўзларининг аниқ позицияларини маълум қилишди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, O'zLiDeP фракцияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича илгари сурилаётган ташаббус Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги яна бир етакчи фракцияси - “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ҳам мақсад, вазифалари ҳамда сайловолди дастурлари билан ҳамоҳанглигидан келиб чиқиб, ушбу масалани мазкур фракцияларнинг қўшма йиғилишида муҳокамага қўйилиши ташаббуси илгари сурилди.

  • Кўрилди
    3000
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+