Давлатимиз мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди

16.05.2022, 15:18

Давлатимиз мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди

Мудофаа вазирлигига қарашли Бухоро гарнизони 28803-ҳарбий қисмда O'zLiDeP вилоят Кенгаши, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда Фахрийлар кенгаши билан ҳамкорликда “Давлатимиз мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини, унинг имкониятлари ва қобилиятини кучайтириш” мавзусида тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда стратегиядаги 90-мақсад хусусида батафсил сўз юритилди.

Учрашувни кириш сўзи билан очган партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати  Бобомурод Очилов Тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини, шунингдек, O'zLiDeP ғоя ва мақсадлларини аҳолининг кенг қатламларига етказиш ва истиқлол йилларида халқимиз ҳаёти ва юртимиз тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларнинг мазмун–мохиятини ҳарбийлар ва ёшлар онгига етказиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 Шунингдек, давра суҳбатида сўз олганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида энг аввало инсон қадрини улуғлаш тамойили мужассам эканлигини таъкидладилар. Тараққиёт стратегиясидаги 90-,91- ва 92-мақсадлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Ушбу мақсадлар ўз мазмун-моҳияти билан ҳарбий хизматчилар, улар оила аъзоларининг ижтимоий  ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш, фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратишда катта аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар.

 Тадбир давомида фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш масаласи юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

 Давра суҳбатида ҳозир бўлган иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+