Тараққиёт стратегияси: Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

20.05.2022, 14:54

Тараққиёт стратегияси: Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

O'zLIDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 29 апрелда эълон қилинган “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилган “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади”, деб номланган тадбир ташкил этилди.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O'zLIDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, соҳа мутасаддилари, ота-оналар ва ўқитувчилар иштирок этган тадбирда Тараққиёт стратегиясида юртимизда таълимни ривожлантириш борасидаги, шунингдек, юқорида тилга олинган Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини, айниқса ота-оналарнинг ўрнини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, мазкур йўналишда узлуксиз мониторинг, баҳолаш ва прогнозлаш механизмларини йўлга қўйиш, бола-таълим тарбиясида оила, айниқса ота-оналарнинг ўрнини ошириш борасида билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар умумлаштирилди. Амалий ҳамкорлик  борасидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+