Ёшлар иштирокида “Мустаҳкам оила – жамият таянчидир” деб номланган очиқ мулоқот ташкил этилди
24.05.2022, 14:44
O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Жиззах Давлат Педагогика Институти қошидаги Академик лицейда “Соглом оила –мустахкам оила” лойиҳаси доирасида ёш кизларни оилавий ҳаётга тайёрлашга қаратилган “Мустаҳкам оила – жамият таянчидир” деб номланган очиқ мулоқот ташкил этилди.
Халқ депутати Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва бир гуруҳ мутахассислар, Академик лицейда жойлашган “Сайилжой” маҳалласида истиқомат қилувчи ота-оналар ҳамда талабалар қатнашган мазкур тадбирда яқин қариндошлар ва эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, тиббий кўрикларнинг аҳамияти, мамлакатимизда ёш оилаларга берилаётган эътибор, шунингдек, ўзбек қизларининг асрлар давомида жило топган миллий қадриятларимизни улуғлашларига қўшаётган ҳиссалари, кийиниш маданияти ҳақида батафсил сўз юритилди.
Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.
Дилноза Қосимова,
O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
Фикрингизни қолдиринг