Конституциявий ислоҳотлар жараёнида қорақалпоғистонлик талаба ёшлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда

30.05.2022, 16:22

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида қорақалпоғистонлик талаба ёшлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда

 Маълумки, жорий йилнинг 20 май куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтган эди. Унда Конституцияга ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия ташкил этилди.

Бу борада эса Конституциявий ислоҳот жараёнини аҳолининг кенг  қатламига  тарғибот қилиш,  бош  қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси, айниқса талаба  ёшларнинг ҳам фикр ва таклифларини шакллантириш мақсадида Ажиниёз  номидаги Нукус давлат педагогика институтида талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, институтнинг профессор-ўқитувчилари,  талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари  иштирок этди.

Учрашувни институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Қ.Қодиров очди ва олиб борди.

Унда сўз олганлар  Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги галдаги долзарб  вазифалар ўз навбатида асосий қомусимиз мазмун-моҳиятига  янгича ёндашишни, ушбу муҳим ҳужжатни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишни тақазо этаётганлигини таъкидладилар.

Тадбирда сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депутатлари М.Ибрагимов, Б.Алдамуратов ва бошқалар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб берганлиги, “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил устувор бўлганлиги,  бугунги  улкан  ўзгаришлар   мамлакатимиздаги   ўрта синфнинг асосини  ташкил қилувчи сиёсий куч O’zLiDeP электорати манфаатларига ҳам  тўла  мос  келишлиги,  партиямизнинг  дастурида  мамлакатимизда амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг  бош мақсади  инсон, унинг  ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, ор-номуси, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтишди.   

 Депутатлар  томонидан талаба ёшларга конституциявий ислоҳотларнинг  аҳамияти, Конституциявий  комиссиянинг асосий вазифаларини тушунтириб ўтар экан, мазкур жараёнда талаба  ёшларнинг ҳам фикр ва таклифлари муҳим  аҳамиятга эга эканлиги айтиб ўтилди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    341
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+