Ёшлар Конституциямизни такомиллаштириш давр талаби эканлигини эътироф этишди

03.06.2022, 17:05

Ёшлар Конституциямизни такомиллаштириш давр талаби эканлигини эътироф этишди

Қарши Давлат университети академик лицейида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда иштироки” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Лицей ўқувчилари, мураббий устозлар, O’zLiDeP фаоллари ҳамда депутатлар иштирок этган анжуманда лицей директори, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова, Қарши шаҳар кенгаши раис ўринбосари Собир Гиясовлар сўзга чиқишди.

- Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, ҳусусан адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар уларни амалга оширишга зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи Конституциявий маконни янада такомиллаштириш эхтиёжини кун тартибига кўймоқда, - дейди Исмигул Хушмуродова. – Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Асосий Қонунимизга киритилаётган ўзгаришларда ёшларни илм фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни Янги Ўзбекистон –учинчи Ренессанс сари” шиори остида бирлаштириш орқали ислоҳотларни жадаллаштиришга ҳисса қўшиш борасидаги эзгу интилишларини рўёбига хизмат қилади. Ҳар бир давлатнинг келажак тақдири, эртаси ёш авлоднинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларига боғлиқдир. Мамлакатимиз истиқболи йўлидаги улуғвор ишлар, янгидан қабул қилинаётган қонун ва фармонлар, айнан сиз ёшларнинг бахту камолингиз йўлидаги эзгу ҳаракатлардир. Замон билан ҳамнафас яшаб, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишингиз керак.

 Таъкидландики, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган кенг кўламли ва изчил демократик ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг мустаҳкам сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маънавий-маданий асослари яратилган. Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларни изчиллик билан давом эттиришда ҳуқуқий пойдеворни янада мустаҳкамлашни давр тақозо этмоқда. Жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий қиёфаси шиддат билан ўзгараётганлиги боис, фундаментал демократик тушунчалар ва қадриятлар реал воқеликка айланди.

 Тадбирда сўзга чиққан ёшлар бугунги кун ўзлари учун яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, Ватан равнақи йўлидаги ислоҳотларда фаол иштирок этишлари кераклиги, Конституцияни такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш баробарида халқ фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиши, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари қадр қимматини самарали таъминлашга хизмат қилишини айтиб ўтдилар.   

Сайфулла Икромов,

“XXI asr” мухбири.

 

  • Кўрилди
    473
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+