Депутатлар кўмагида 217 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланди

06.06.2022, 17:45

Депутатлар кўмагида 217 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланди

Сайловолди дастурида аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш масаласини ўз олдига мақсад қилиб қўйган, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Айни шу мақсадда депутатлар асосий эътиборни ўзлари бошқариб келаётган “ART SOFT HOLDING” компанияси таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарида қўшимча қувватларни ишга тушириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратмоқда.

Биргина жорий йилнинг ўтган май ойи давомида 217 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар компания таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарида доимий иш билан таъминланди.

Аҳолини иш билан таъминлаш орқали уларнинг ойлик даромадга эга бўлиши ва моддий аҳволини яхшиланишига эришилмоқда.

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+