Интернетсиз яшаб бўлмайди энди

09.06.2022, 15:20

Интернетсиз яшаб бўлмайди энди

Амалдаги Конституциямиз 29-моддасининг биринчи хатбошисида шундай жумлаларни ўқиймиз: “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир”.

Асосий қонунимиз 1992 йилда қабул қилинган. Ўша пайтларда умумжаҳон ахборот тармоғи – интернет мамлакатимизда ривожланмаганди. Бугунги кунда эса интернет ахборот олиш ва тарқатишнинг энг асосий воситаларидан бирига айланди. Ҳозир Ўзбекистонда интернетдан фаол фойдаланувчилар сони 23 миллиондан ошди. Муболағасиз айтиш керакки, дунёда катта аҳамиятга эга бўлмиш бу тармоқнинг инсон омилида тутган ўрни, аҳамияти тобора ошиб боряпти. Ҳозир ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиш мумкинми? Албатта, йўқ. У одамларга сон-саноқсиз қулайликлар яратяпти, кўпларнинг даромад манбаи тўлатўкис шу соҳа билан боғлиқ. Айтиш мумкинки, интернетдан узилиб қолган одам кишилик жамиятининг тўлақонли аъзоси ҳисобланмаяпти. Эътиборлиси, тегишли халқаро ташкилотлар турли мамлакатларда интернет тезлиги, қанчалик оммалашганлиги, интернет эркинлиги каби рейтингларни ҳам олиб боришяпти, яъни бу омиллар мамлакат нуфузини ҳам белгилаяпти.

Хуллас, янги асрдаги глобаллашув ва ахборот замони талаб-эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ана шу 29-моддага “ҳар ким интернетдан эркин, чекловларсиз фойдаланиш ҳуқуқига эга” деган қўшимчани киритиш мақсадга мувофиқдир.

Сардорбек ҒИЁСОВ,

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    608
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+