“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови орқали янги-янги ишбилармон аёллар кашф этилмоқда

13.06.2022, 16:42

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови орқали янги-янги ишбилармон аёллар кашф этилмоқда

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар ва туман босқичлари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда ва янги-янги ишбилармон аёллар кашф этилмоқда.

 O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши томонидан туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилган кўрик - танловда 15 нафарга яқин тадбиркор, ҳунарманд,  фермер аёллар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этдилар.

 Танлов давомида иштирокчиларнинг сиёсий билим даражаси, партиявий лойиҳаларда иштироки, шахсий фикрларини тўлиқ баён этиши, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширган ишлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан  муносиб баҳоланди.

Ушбу кўрик-танлов якунларига кўра, 3-ўрин Миллий хунарманчилик, қуроқчилик йўналиши бўйича Самарқанд МФЙдан Ҳалимова Моҳичехрага, 2-ўрин декаратив гуллар йўналишида Янгиобод МФЙ Жўраева Рухсорага насиб этди.

Биринчи ўрин эса Қайнар МФЙдаги “Кўк-чинор” фермер хўжалиги раҳбари Хидирова Зарифа муносиб деб топилди ва кўрик-танловнинг вилоят босқичига иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга Китоб туман  Кенгаши томонидан Диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.   

Хидирова Зарифа 2017 йилдан буён Китоб туманидаги “Кўк чинор” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Фермер хўжалиги  томонидан 2018-2020-йиллар давомида 120,0 тонна (қора кишмиш) узум экспорт қилинди.      Фермер хўжалигида жами 45 нафар ишчилар бўлиб, шундан 12 нафари доимий, 33 нафар мавсумий ишчилардан иборат.  Фермер хўжалигида ҳар йили маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, янги истиқболли лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратилмоқда.

  • Кўрилди
    509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+