Конституциявий ислоҳотлар: Хусусий мулк дахлсизлигини қатъий белгилаб қўйиш борасида таклиф билдирилди

13.06.2022, 17:13

Конституциявий ислоҳотлар: Хусусий мулк дахлсизлигини қатъий белгилаб қўйиш борасида таклиф билдирилди

Бухоро вилояти корхона ва ташклотлари ҳамда ўқув муассасаларида  O’zLiDeP масъуллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ушбу йўналишдаги давра суҳбати Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида ташкил қилинди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда фахрийлар Кенгаши аъзолари, институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир кун тартибидаги “Бош Қомусимизни бугунги реал воқеликка  мослаштириш - Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам  ҳуқуқий пойдевордир" мавзуси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Мавзу бўйича батафсил сўз юритган институт доценти, тарих фанлари номзоди Тўймурод Худойқулов Тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизда  “инсон, жамият, давлат” деган янги тамойил устуворлиги, бугунги улкан ўзгаришлар мамлакатимиздаги  ўрта синфнинг асосини  ташкил қилувчи сиёсий куч O’zLiDeP манфаатларига тўла мос келишини алоҳида таъкидлади.

Давра суҳбати иштирокчилари Конституцияга ўз таклиф ва қўшимчаларини баён этдилар .

-  Мамлакатимизда гарчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилган бўлса-да ҳали ҳам айрим жойларда соҳанинг бошловчи ходимларига  етарли эътибор берилаётганлиги йўқ, - деди жумладан ўз сўзида O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисиниг аёллар масалалари бўйича ўринбосари   Мамлакат Содиқова. – Бу айниқса ёш тадбиркорлар дуч келаётган солиқ тўловлари масаласида яққол кўзга ташланаяпти .

Партия шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари Моҳигул Наврўзованинг фикрича, амалдаги Конституциянинг  27-моддасига қўшимча тарзда “ижтимоий тармоқларда инсон шаъни ва қадр-қиммати камситилишига қонун билан йўл қўйилмайди” деган ибора киритилса мақсадга мувофиқ бўлган бўларди. Фуқароларнинг ички ишлар бўлимлари масъуллари билан юзма-юз учрашуви  ва мулоқоти онлайн тарзида ўтказилса нур устига нурдир.

Барча таклиф ва қўшимчалар тегишли тарзда O’zLiDeP вилоят Кенгашига  юбориладиган бўлди .   

Асхор ИСТАМОВ

“ХХI аср” газетаси мухбири

  • Кўрилди
    552
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+