O'zLiDePда ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
15.06.2022, 14:03
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Эоган Мерфи бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб делегация вакилларига партия фаолиятининг ҳозирги кундаги устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот мобайнида 2021 йил 24 октябрда ўтказилган Ўзбекистон президентлигига сайловни кузатиш бўйича ДИИҲБ делегацияси миссиясининг якуний ҳисоботи ҳам кўриб чиқилди.
Учрашувда томонлар ЕХҲТ нинг бўлажак сайловлар ҳуқуқий базаси ва амалиётини такомиллаштириш бўйича тавсияларини ҳар томонлама муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратишди ҳамда бу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди.
Фикр алмашинувлар чоғида кейинги йилларда Ўзбекистон сиёсий партияларининг ЕХҲТ институтлари, жумладан, ДИИҲБ билан ҳам ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Тадбир дўстона руҳда бўлиб ўтди.
O'zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
Фикрингизни қолдиринг