“Ишбилармон аёл”да янги лойиҳалар тақдимоти
22.06.2022, 18:08

O'zLiDeP Қизилтепа туман Кенгаши, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ҳунарманд уюшмаси, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қизилтепа туман босқичи юқори кайфиятда ўтказилди.
Танлов иштирокчилари бугунги кунда ўз фаолиятини йўлга қўйган, эндиликда кўп тармоқли тадбиркорлик билан шуғулланишни режалаштирган ишбилармон хотин-қизлардан иборат бўлди.
- 2016 йилда 20 сотих ерга иссиқхона ўрнатиб, фаолиятимни бошладим. Дастлаб 4 нафар, бугунги кунда эса 1 гектар иссиқхонамда 28 нафар хотин-қизларни доимий иш билан таъминладим. Шулардан 15 нафари маҳалла “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлардан иборат. Асли касбим ўқитувчи, тадбиркорлик фаолиятимни юритиш ва кенгайтириш мақсадида агробизнес бўйича малака оширдим. Иссиқхонамда помидор, бодиринг, булғор қалампири, кўкатлар етиштираман. Келажакдаги режаларимга келсак, иссиқхонам ёнида томат пастаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш арафасида турибман. Шунингдек, паррандачиликни ташкил этиш бўйича ҳам бизнес режаларим бор. Туманимизда ҳунармандчилик ривожланган бўлиб, ҳунармандлар учун Марказ яратмоқчиман ва олий таълимга киролмаган ёшларимизни, уйда ўтирган хотин-қизларимизни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида ўқув курслари ташкил этишни олдимга мақсад қилиб қўйдим, - дея ўз лойиҳалари билан таништирди “Амирхон-Аббос чорбоғи” МЧЖ раҳбари Наргиза Севарова.
Кўрик танлов иштирокчилари бўлган тадбиркор хотин-қизлар Н.Севарова каби амалга ошириш арафасида бўлган ғоялари, режалари тақдимотини ўтказишди.
Танлов натижаларига кўра оилавий ҳамда ДХШ асосида 3 та мактабгача таълим ташкилоти очган, “Евро мустанг” ун ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Сарвиноз Рахмонова ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
Ш.Шокирова
O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
-
Нурободлик ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда
04.05.2023, 16:17
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
-
Конституциявий қонун лойиҳаси хотин-қизлар фаолларига тарғиб қилинди
19.04.2023, 14:59
-
Хотин-қизлар барча соҳада ўзини намоён этишга ҳақлидир
17.04.2023, 16:02
Фикрингизни қолдиринг