Партия фаоллари давлатимиз раҳбарининг таклиф ва ташаббусларини кенг аҳолига етказяпти

24.06.2022, 15:52

Партия фаоллари давлатимиз раҳбарининг таклиф ва ташаббусларини кенг аҳолига етказяпти

O‘zLiDeP Нарпай туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг Конституция такомиллаштирилиши бўйича Президентимиз билдирган таклифлар мазмун-моҳияти, аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга бағишланган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Нарпай туман партия фаоллари, депутатлар иштирок этган йиғилишда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Илҳом Ботиров иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Конституциявий ислоҳотлар борасида аҳолининг кенг қатлами орасида қатор учрашувлар, мулоқотлар ташкил қилиниб, аниқ асослантирилган таклифлар олинди. Бу жараёнга партия фаоллари, депутатлар ўз фаоллигини кўрсатди.

Президентимизнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги 4 та устувор йўналишлардан иборат таклиф ва ташаббусларини кенг аҳоли етказиш ва яна бир бор муҳокама қилиб олиш борасида фикр юритилди.

Шунингдек, партия туман Кенгаши фаолияти ҳақида фикр юритиларкан, юқори партия ташкилотлари томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижросига катта масъулият билан жиддий ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда шунингдек, партия фаоллари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ҳам сарҳисоб қилинди.

Хусусан, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, “Ёшлар” ва “Аёллар қаноти” лойиҳаларини оммалаштириш, сиёсий ўқувларнинг сифат даражасини ошириш орқали салоҳиятли, дунёқараши кенг, юксак билимли, Ватан ва халқ олдидаги масъулиятни сезадиган кадрлар захирасини шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Рахимжон Сатторов,

O‘zLiDeP Нарпай туман Кенгаши раисининг

 биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+