“Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи тадбиркорлар орасида
14.03.2018, 18:10
Навбаҳор туманида O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими ҳамда “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи ҳамкорлигида амалий мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.
Мулоқотда “Давуд Ота келажаги” оилавий корхонаси раҳбари Дилафрўз Эргашева ўтган йилдан бошлаб парандачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганини, корхона ўз фаолиятини дастлаб 50 дона броллер жўжани парваришлаш билан бошлаб, ҳозирги кунда уларнинг сони 4500 тага етганини айтди.
– Давлатимиз раҳбари Хатирчи туманида ўтказган йиғилишида қатнашиш мендик ёш фермер учун унитилмас воқеа бўлди, – дейди у. – Чунки йиғилишда сўз олиб, Президентимиздан оилавий корхонамиз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида туманда фойдаланилмай ётган бўш бинолардан бирини олишда амалий ёрдам сўрадим. У кишининг ташаббуси билан бино ихтиёримизга ажратиб берилди. Келгусида оилавий корхонамиз аъзолари билан биргаликда 1000 дона ўрдак, 1000 дона ғоз, 1000 дона курка, 20000 дона товуқ кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Албатта, бу ишимизни амалга ошириш учун қўшимча озуқа маҳсулотларини етиштиришимиз учун экин ерлари керак бўлади. Ҳозирда ушбу режаларимизни амалга ошириш учун ҳаракатларни бошлаганмиз.
Таъкидлаш керак, мулоқотда тадбиркорлар томонидан тилга олинган бу масалалар Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари А.Жўраев томонидан назоратга олинди.
Б.ЮЛДАШЕВ,
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши бўлими мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг