Партиямиз етакчиси Конституцияга киритилаётган янги таҳрирдаги норма таълим тизими самарадорлигини янада оширишини таъкидлади

28.06.2022, 17:21

Партиямиз етакчиси Конституцияга киритилаётган янги таҳрирдаги норма таълим тизими самарадорлигини янада оширишини таъкидлади

O‘zLiDeP ҳудудий тузилмалари Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси  муҳокамаларини ташкил қилишни изчил давом эттиряпти.

Шаҳрисабз шаҳридаги 1-касб-ҳунар мактабида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳам қатнашди.

O‘zLiDeP лидери қайд этганидек,  қонун лойиҳасига кўра “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган ҳолда Конституциянинг 60 дан ортиқ моддасига 170 дан ортиқ тузатиш киритиш назарда тутиляпти.

Партия етакчиси, шунингдек, Президентимиз 2022 йил 20 июнда Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқида таълим тизимини ривожлантиришнинг янги йўналишларини белгилаб берганини билдирди. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида ҳам мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш ҳамда дарсликларни янгилаш, олий таълимга қамров даражасини амалдаги 28 фоиздан 50 фоизга етказиш сингари вазифалар кўзда тутилганини қайд этди. Бинобарин, амалдаги Конституциянинг 41-моддасини қуйидагича ўзгартириш мўлжалланяпти: “Давлатга қарашли, хусусий ва бошқа шаклдаги таълим муассасалари ва ташкилотларини ривожлантириш учун давлат тенг шароитлар яратади”.

Сўз олган ўқитувчилар, депутатлар ҳам Бош қонунга киритилаётган мазкур янги норма давлат ва нодавлат таълим муассасалари фаолиятини тартибга солиш бўйича давлат сиёсатининг энг асосий мазмун-моҳиятини белгилашга хизмат қилиши тўғрисида гапирдилар.

Мулоқот иштирокчилари конституциявий қонун лойиҳасини маъқулладилар

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+