Депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасини сайловчилар иштирокида муҳокама қиляпти

30.06.2022, 16:54

Депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасини сайловчилар иштирокида муҳокама қиляпти

Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик паласи депутати Дониёр Ғаниев, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Абдуллаев, O'zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари А.Маҳкамов, шаҳардаги профессионал таълим муассасалари ўқитувчи ходимлари ва ўқувчилар ҳамда "Адолат умид файз" МЧЖ бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида ўтган учрашувда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва зарурати ҳақида маълумотлар берилди. Бош Қонунга киритилган ўзгаришлар кенг муҳокама қилинди.

  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+