Конституциявий қонун лойиҳаси энг чекка ҳудудларда педагоглар, тиббиёт ходимлари иштирокида муҳокама қилиняпти

30.06.2022, 17:01

Конституциявий қонун лойиҳаси энг чекка ҳудудларда педагоглар, тиббиёт ходимлари иштирокида муҳокама қилиняпти

Бувайда тумани Педагогика касб-ҳунар коллежида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Ибрагимова йиғилиш иштирокчиларига Конституциявий қонуннинг ишлаб чиқиш жараёнлари, унинг мазмун-моҳияти билан таништирди.

Педагогика коллежи битирувчи ўқувчилари ҳамда педагогик жамоаси вакиллари Конституциявий қонун юзасидан ўз таклифларини ҳам билдириб ўтдилар.

Шунингдек, Бувайда тумани Оққўрғон маҳалласида жойлашган касб -ҳунар мактабида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича халқ фикрини билиш, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида кенг жамоатчилик ва халққа етказиш мақсадида мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Бувайда туманидаги Тепалик, Юқори Мангит, Оққўрғон маҳаллаларидаги фуқаролар, касб-ҳунар коллежи педагогик жамоаси ҳамда тадбиркорлар иштирок этиб, ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини баён қилишди.

Конституциявий ислоҳотлар тарғиботига бағишланган тадбирлар Бувайда тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам давом этди.

  • Кўрилди
    506
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+