Бош қомусимизда педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланмоқда

30.06.2022, 17:02

Бош қомусимизда педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланмоқда

Айни пайтда Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган конституциявий ислоҳотлар жиддий босқичга кирди.

Асосий  қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш мақсадига йўналтирилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси марказида турибди.

Ҳозирги кунда жойларда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига тарғибот қилиш, улранинг фикр ва таклифларини ўрганиш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг мажлислар залида ўтказилган тадбир ҳам ана шу мазмунда бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари М.Ибрагимов,  Р. Жумамуратов, институтнинг профессор ўқитувчилари ва педагог ходимлар иштирок этди. 

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилаётган  Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар ҳамда 6 та янги модда  киритилаётганлиги тўғрисида тушинчалар берилди. 

 Айниқса қонун лойиҳасининг таълим соҳаси йўналиши бўйича 41- моддага ҳам бир қатор ўзгартиш киритиш кераклиги назарда тутилмоқда.  Жумладан, таълимни, илм-фанни, миллатни ва хусусан, ёшларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қуватлашнинг аниқ конституциявий кафолатлари назарда тутилмоқда. Бунда: давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашиши, ҳар бир боланинг умумий ўрта таълимга доир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқи кафолатланмоқда. Давлат бепул умумий ўрта таълимни, шунингдек танлов асосида давлат таълим ташкилотларида бепул олий маълумот олиш ҳуқуқини мустаҳкамламоқда.

Бундан ташқари педагог ходимларнинг мақомини ҳар томонлама мустаҳкамлаш жамият ва давлатнинг энг муҳим вазифаси деб эътироф этилиши, педагог ходимларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва обрў-эътибори давлат ҳимоясида эканлиги конституциявий кафолатланмоқда. Шунингдек, педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига монелик қилишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланмоқда.

Учрашув давомида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчилар ўз таклифларини ҳам билдириб ўтдилар.

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+