Конституциявий ислоҳотларга оид қонун лойиҳаси маҳаллаларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда

07.07.2022, 16:27

Конституциявий ислоҳотларга оид қонун лойиҳаси маҳаллаларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда

O`zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши фаоллари ҳамда депутатлар томонидан тумандаги мавжуд маҳаллаларда Конституциявий ислоҳотларга оид қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Айни пайтда тумандаги мавжуд 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мавжуд 10449 та хонадонда 68 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Сўнгги олти йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар тумандаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб борди. Энг муҳими, одамлар онгу тафаккурида, дунёқарашида жуда катта ўзгаришлар рўй берди.

Жойларда партия фаоллари, депутатлар томонидан ташкиллаштирилаётган тадбирларда ҳам бу ҳол яққол кўзга ташланмоқда. Маҳалла аҳли конституциявий ислоҳотлар ўз оилалари, фарзандлари, маҳалласи тақдирига дахлдор эканлигини яққол ҳис қилиб, кўплаб асосли фикрларни ўртага ташламоқдалар.

Тумандаги “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкиллаштирилган “Янги Конституция – инсон қадрининг ойнаси”, деб номланган тадбирда ҳам фуқаролар томонидан Конституциянинг 20 моддасини “инсон-жамият-давлат” принципидан келиб чиқиб ўзгартириш, конституцияда давлат ёшларни маънавий ва аҳлоқий тарбиялаш учун зарур шароитлар яратиши кераклигини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс дам олиш ҳуқуқига эгалиги, меҳнат шартномаси бўйича ишловчи қонунда белгиланган иш вақтининг давомийлиги, дам олиш ва байрам кунлари, ҳақ тўланадиган ҳар йилги таътил кафолатланишини Асосий қонунда белгилаш юзасидан асосли таклифлар билдирилди.

Тадбир сўнгида маҳалла фуқароларидан беш нафари партия сафига қабул қилинди. Партия сафига кириш истагида бўлган 10 кишининг рўйхати шакллантирилди. Эндиликда ушбу “Мевазор” МФЙ ҳудудида ҳам маҳалла фаоли Дилшод Аҳмедов етакчилигидаги янги БПТ фаолият олиб борадиган бўлди.

Нафиса Исматова,

O`zLiDeP Дўстлик туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+