O`zLiDePнинг ёш тадбиркори 10 нафар маҳалладошини ишли қилди

16.07.2022, 16:07

O`zLiDePнинг ёш тадбиркори 10 нафар маҳалладошини ишли қилди

O`zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши  томонидан “Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳаси доирасида фаолиятини янги бошлаган ва қисқа  муддатда муваффақият сари одимлаган ёш тадбиркор Зойирбек Нақиббоев билан учрашув ташкилланди.

Туманнинг Ҳуррият маҳалласи ҳудудида хусусий тадбиркор сифатида  фаолият бошлаган З. Нақиббоев 10 нафар маҳалладошини иш билан таъминлашга эришди. Таъкидлаш ўринлики, Зойирбек Нақиббоев  Янгиқўрғон енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўқиб юрган кезлари   O`zLiDeP аъзолигига қабул қилинган ва партия туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаолларидан ҳисобланган. У режалари билан ўртоқлашаркан, айни кунларда иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган тикувчилик корхонасига   бизнес шериклардан буюртмалар кўплиги, фаолиятини янада кенгайтириш, қўшимча яна 20 нафар ёшларни ишли қилиш режалари борлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш бошлаган З. Нақиббоев айни кунларда умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари  ўғил-қизлари учун мактаб либослари тикаётганларини ҳам билдириб ўтди.

Мулоқот давомида партиянинг дастурий мақсадлари ҳам тарғиб  этилди ва келажакда корхона қошида партиянинг бошланғич ташкилотини очиш режалари ҳам муҳокама қилинди ҳамда корхонага ишга қабул  қилинган ходимларни партия аъзолигига қабул қилиш таклифлари берилди.

Учрашув якунида корхона раҳбари, партия фаоли З. Нақиббоевга партиянинг эсдалик нишонлари топширилди.

  • Кўрилди
    474
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+