Партиямиз электорати конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаяпти

16.07.2022, 18:09

Партиямиз электорати конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаяпти

O‘zLiDeP республикамиздаги турли корхоналар, муассасалар, хўжаликларда "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, фикр ва таклифлар олишга бағишланган тадбирлар ўтказишни тизимли давом эттирмоқда.

Навбатдаги мулоқот Поп туманидаги “Жўрабой Эргашали Мероншох” фермер хўжалигида бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳам иштирок этди.

O‘zLiDeP лидери ўз сўзида Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиши, лойиҳадан ўрин олган талай ўзгартишлар O’zLiDeP электорати манфаатларига тўла мос келиши, жумладан, қишлоқ мулкдорлари манфаатини ҳимоя қилиш,  хусусий бизнес қўллаб-қувватланишини янги даражага олиб чиқишга қаратилган бир қанча қоидалар тараққиётимизга муҳим туртки бўлишини маълум қилди.

Фермер хўжалиги бошлиғи, партиямиз фаоли Санжар Эргашев кейинги йилларда мамлакатимиз ҳаёти, тақдирига дахлдор муҳим масалаларнинг барчаси халқ билан бамаслаҳат, очиқ-ошкора муҳокама қилинаётгани, Конституция ислоҳ қилинишида ҳам халқ фикрига таянилаётганини миннатдорлик билан тилга олди. Шунингдек, у хўжалик аъзолари Конституция такомиллаштирилишини тўла қўллаб-қувватлаётганликлари, жадал ислоҳотлар Асосий қонун янгиланишини тақозо этаётганини яхши тушунаётганликларини билдирди.

Дарҳақиқат, ишчи-хизматчилар ўз чиқишларида, жумладан,  хусусий мулк ҳимояси, инсон ҳуқуқларини таъминланишининг конституциявий механизмларини кучайтириш тўғри ёндашув эканлигини қайд этдилар.

Мулоқотда қатнашган фермерлар, маҳаллалар фаоллари, ёшлар ва бошқалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

  • Кўрилди
    466
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+