Инсон ҳуқуқ ва эркинлиги таъминланади

20.07.2022, 09:58

Инсон ҳуқуқ ва эркинлиги таъминланади

Термиз шаҳридаги “Silk Road Text” комплекси ишчи-хизматчилари учун Конституцион қонун лойиҳасидаги ўзгаришлар юзасидан тадбир ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спекири ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этиб, лойиҳадаги инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари ҳақида сўз юритди.

Қонун лойиҳасининг 13-моддасида келтирилган инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш давлатнинг мажбурияти ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунларнинг маъносини, мазмунини ва қўлланилишини, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини белгилаши ҳақидаги банднинг моҳиятини тушунтириб берди.

Конституцион қонун лойиҳасига киритилаётган 200 дан ортиқ ўзгартиришларнинг моҳиятида айнан инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинлигини кафолатловчи қоидалар ётганлигини таъкидлади.

Сўнгра, “Silk Road Text” комплексида жойлашган “Dream Silk Textile” масъулияти чекланган жамиятининг тайёр кийим-кечак ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишилди. А.Хаитов ички ва ташқи бозорга мўлжалланган рақобатдош тайёр маҳсулотларнинг хом ашё таъминоти, ишлаб чиқариш қувватлари, сифати ва яратилган иш ўринлари билан қизиқди.

Термиз шаҳридаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи «Dream silk textile» масъулияти чекланган жамиятида 250 дан ортиқ ишчи меҳнат қилади. У ерда 80 турдаги поябзал ҳамда 30 турдаги трикотаж кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.

Пойабзал учун хом ашё сифатида асосан Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларидан келтирилган тоза чармдан фойдаланилади. Поябзалларнинг андозаси Туркиядан келган дизайнерлар томонидан чизиб берилади. Тайёр маҳсулот маҳаллий бозордан ташқари, Тожикистон давлатига ҳам экспортга чиқарилаяпти. Фабрика тўлиқ қувват билан ишласа, йилига 950 минг та поябзал ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

— Трикотаж маҳсулотлардан асосан, Хитой ва Туркиядан келтирилган матодан 30 турдаги эркаклар кийимлари тикаяпмиз, - дейди корхона иш бошқарувчиси Шавкат Тожимуродов. — Бундан ташқари, ҳозирда Денов туманида ҳам айнан трикотаж мато ишлаб чиқарадиган текстиль барпо этишга киришилган. Мазкур корхона ишга тушгач, хом ашёни четдан олиб киришга эҳтиёж қолмайди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+