Конституциявий қонун лойиҳасидаги ўзгаришлар Термиз шаҳри фуқароларига ҳам тушунтирилмоқда
21.07.2022, 11:03
Сурхондарёда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар қизғин давом этмоқда.
Галдаги муҳокама Термиз шаҳар 26-умумий ўрта таълим мактабида “Каттабоғ”, "Шифокор", "Тупроққўрғон", "Нурли келажак", "Тинчлик", "Кокилдор ота", "А.Навоий", "Намуна", "Чегара", "Мангузар", "Паттакесар" маҳаллалари фаоллари иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Алишер Рўзиевлар томонидан Конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг туб моҳиятида ётадиган инсон қадри, унинг барча ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, унинг шаъни, қадр-қиммати ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг Конституцияда акс эттирилаётгани юзасидан маълумот ва тушунчалар берилди.
Савол-жавоблар асосида бўлиб ўтган мулоқотда маҳалла фаоллари Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазаларини ҳамда қўллаб қувватлашларини билдиришди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг