Конституциявий ислоҳотларга оид қонун лойиҳаси муҳокамаси Зоминда ҳам қизғин давом этмоқда
21.07.2022, 16:25
O`zLiDeP Зомин туман Кенгаши ташаббуси билан Қайирма маҳалла фуқаролар йиғинида конституциявий ислоҳотларга оид қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган “Ўзбекистон Республикаси конституцияси тараққиёти – жамият ҳаётининг муҳим омили” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва маҳалла аҳли иштирок этган тадбир давомида бўлиб ўтган қизғин муҳокамалар, конституциявий ислоҳотлар ҳеч бир юртдошимизни бефарқ қолдирмаётганини яна бир бор кўрсатиб берди. Янги конституцияда киритиш таклиф қилинаётган ўзгариш ва қўшимчалар, жумладан “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғоя маҳалла аҳли томонидан тўлиқ қўллаб – қувватланмоқда.
Эътиборли томони, муҳокамаларда фаол иштирок этаётган маҳалла аҳли билдираётган мулоҳазаларга қулоқ тутар экансиз, сўнгги йилларда ҳаётимизда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиликлар одамларнинг тафаккури, дунёқараши ўзгаришига сабаб бўлганини, бугунги кунда одамларимиз жамиятимизда кечаётган ҳар қандай жараёнга ўзларини дахлдор, деб билаётганликларига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Балки, айнан шу сабабдир, конституциявий ислоҳотларга оид қонун лойиҳаси ҳар бир маҳаллада қизғин муҳокама қилинмоқда.
Примқул Нурматов,
O`zLiDeP Зомин туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг