Хусусий мулк дахлсизлиги қандай кафолатланади?

22.07.2022, 16:31

Хусусий мулк дахлсизлиги қандай кафолатланади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Жарқўрғон тумани «Қорақурсоқ» маҳалласи ҳудудидаги 61-мактаб биносида шу ерлик аҳоли, фермерлар, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашди.

Учрашувда Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар умуман одамлар ва жамиятга қандай наф келтириши мумкинлиги ҳақида сўз борди. Қайси моддаларга ўзгартиришлар киритилаётгани ҳақида тушунча берилди. Жумладан, 53-моддада қайд этилган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталинди. Унда келтирилган иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги, ҳеч бир шахс ўз мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмаслиги муҳокама қилинди. Қолаверса, мазкур бандга кўра, мулкни жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий равишда бошқа шахсга ўтказиш қонунда назарда тутилган алоҳида ҳолларда ҳамда тартибда унинг ўрнини олдиндан ва тенг қийматда қоплаш шарти билан амалга оширилиши мумкин.

Учрашувда иштирокчилар келтирилган бандлар юзасидан мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдиришди.

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+