Асакалик тадбиркорлар фаолияти ўрганилди
03.08.2022, 16:56
Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва хусусий бизнеснинг барқарор ўсишини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, ҳудудларда ишлаб чиқаришнинг муттасил ўсишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича сезиларли даражада ижобий ўзгаришларга эришилди.
O‘zLiDeP Асака тумани Кенгаши томонидан "Асака жеанс" масъулияти чекланган жамиятида ҳудудларнинг ўсиш нуқталари ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан ташкиллаштирилган тадбир ҳам фикримизнинг яққол далили. Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, партия томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.
- Тадбиркор элга мададкор деган ибора бежизга айтилмаган, - дейди партия фаоли, "Асака жеанс" МЧЖ раҳбари Акбаржон Умаралиев. Ўз меҳнатлари билан ўзларининг турмушини обод этиб, юртимиз тараққиётига ҳам муносиб ҳисса қўшаётган ишбилармонлар туманимизда кўп. Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда O’zLiDeP доимо бош-қош бўлмоқда.
Ушбу бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига ҳуқуқий асосланган жавоблар олишди. Бу каби ўтказилаётган учрашувлар аҳолини қийнаб келаётган барча муаммоларга ўз вақтида ечим топишига хизмат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Кўтарилган масалалар долзарб аҳамиятга эга
15.05.2024, 12:00
-
Қитъа аёлларини бирлаштирган анжуман
14.05.2024, 19:37
-
Тадбиркор ёшларга нимани ваъда қилди?
14.05.2024, 18:57
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгаймоқда
14.05.2024, 13:55
Фикрингизни қолдиринг