Истиқлол истиқболи – бирлик ва жипсликда!

03.08.2022, 17:25

Истиқлол истиқболи – бирлик ва жипсликда!

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб миллатлараро тотувлик ғояси ҳаётга татбиқ этилиб, бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

O’zLiDeP ҳам республикамизда ҳукм сураётган дўстлик ва ҳамжиҳатлик, уйғунлик ва ўзаро ҳурмат  муҳити, ривожланган барғикенглик ва инсонпарварлик маданияти, миллатларараро ва фуқаролараро дўстлик — тинчлик ва барқарорлик, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, халқаро майдонда Ўзбекистон нуфузининг ўсиши, халқ орзу-умидлар ва интилишларини ҳаётга жорий этишнинг муҳим омили, деб билади.

Шунинг учун ҳам партия бу йўналишда ўз олдига қатор устувор вазифаларни белгилаб олган. Бўстонлиқ туманидаги турли миллат вакиллари меҳнат қилаётган “Чорбоғ Қуёш Нур” масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Истиқлол истиқболи – бирлик ва жипсликда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Унда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлари, партия туман Кенгаши раиси ва ўринбосарлари, корхона ишчи-ходимлари, партия ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида маҳаллий Кенгашдаги партия депутати Мирзатилла Мирабдуллаев сўз олиб, тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад, жонажон Ўзбекистонимиз бу йил ўз давлат мустақиллигинг 31 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турганини, ўтган шонли йилларда инсон қадрини юксалтириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар кўлами ва моҳиятини тарғиб қилишдан иборат эканини билдирди.

Бугун мустақил Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган амалий ишлар инсон, инсон ва яна инсон учун хизмат қилишга, унинг қадрини юксалтиришга қаратилгани хусусида тўхталди.

Янги Ўзбекистонимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг тинч-тотув, аҳил-иноқликда турмуш кечираётгани, уларни ўзларини намоён этишлари учун бирдек тенг имкониятлар яратиб берилгани масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Партия ҳам жамиятда тинчлик ва осойишталик, барқарорлик, бағрикенглик, миллатлараро ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашга, давлатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг мажбурий ва зарур шарти сифатида хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олишга кўмаклашишни ўз олдидаги устувор вазифа деб билишини таъкидлади.

Ўзбекистон ўз вақтида танлаб олган иқтисодий тараққиёт моделининг нақадар тўғри экани, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, халқларимиз ўртасида бирлик ва жипсликнинг мустаҳкам бўлиши – бу мустақилликни мустаҳкамлашнинг асосий омили бўлиб хизмат қилишини уқтирди.

Тадбирда қатнашган корхона ишчи-ходимлари ягона Ватан бўлган Ўзбекистонда тинч ва осойишта ҳаёт, яратиб берилаётган кенг имкониятлар учун шукроналик келтиришиб, мамлакат мустақиллигини янада мустаҳкамлаш йўлида самарали меҳнат қилиш, ўзаро дўстлик муҳитини янада яхшилаш, билимли фарзандлар тарбиялаш орқали ўз хиссаларини қўшишга тайёр эканликларини билдиришди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    614
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+