Гурланлик тадбиркорнинг 25 гектарлик иссиқхонаси билан танишилиб, муаммо ва таклифлари ўрганилди

04.08.2022, 16:34

Гурланлик тадбиркорнинг 25 гектарлик иссиқхонаси билан танишилиб, муаммо ва таклифлари ўрганилди

Гурлан туманидаги тадбиркорлик субъектлари билан танишув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов “Тозаёрғон” маҳалласидаги 25 гектарлик иссиқхона фаолияти билан танишди.

Асосан помидор, бодринг, булғор қалампири ва бақлажонни хорижий давлатларига экспорт қилишга ихтисослашган иссиқхонада эндиликда кўчатчилик ҳам йўлга қўйилди. 1 гектарга яқин майдонда помидорнинг серҳосил навлари кўчатлари етиштирилиб, тадбиркорларга ва аҳолига етказиб берилмоқда. Шижоатли тадбиркор аёл Манзура Машарипова раҳбарлик қилаётган иссиқхонада бўлган тадбир иштирокчилари иссиқхоначиликни ривожлантириш, ички ва ташқи бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилаётган эътибор хусусида ўзаро фикр алмашдилар ҳамда  тадбиркорнинг муаммоларини ўргандилар.

Маълумот ўрнида ўтган йили мазкур исиқхоналарда етиштирилган 1 млн 453 минг долларлик маҳсулотларни Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилиб, туман иқтисодиётига валюта киритган тадбиркорнинг режалари катта. Келгусида помидордан йилига 2 марта ҳосил олишни, гулчилик йўналишида иссиқхона ташкил этишни ва тропик меваларни етиштиришни ҳамда тамат ишлаб чиқаришни режа қилган. Ҳозирги кунда бу ерда 250 та доимий, 120 та мавсумий ишчилар иш билан таъминланган.  

Мулоқотлар давомида юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бу борада асосан хотин-қизлар ва ёшларга қулай  шароитлар яратиш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилаётгани, бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилиб, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқароларнинг кенгроқ қамраб олинаётгани эътироф этилди. 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 июль куни озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш, мамлакатимизда озиқ-овқат ҳавфсизлигини барқарорлаштириш борасида бу каби иссиқхоналарнинг аҳамияти катта эканлиги таъкидланди.

Маълумки, дунёда озиқ-овқат танқислиги кучайиб бормоқда. Экспортга қўйилаётган чекловлар ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда. Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Мамлакатимизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқатга сарфланади. Шу боис бундай маҳсулотларни кўпайтириб, нарх-навонинг аҳоли рўзғорига таъсирини юмшатиш чоралари кўрилмоқда.

Партия етакчиси А.Хаитов юртимиз аҳолисини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаётган ва маҳсулотларни хорижга ҳам экспорт қилиб, иқтисодиётимиз ривожланишига ҳисса қўшаётган тадбиркорларимиз ёнида бўлиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва бу борада қонунчиликни такомиллаштиришда O‘zLiDeP доим тайёр эканлигини билдирди. 

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    614
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+