Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан қуйи бўғинларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда

08.08.2022, 17:31

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан  қуйи бўғинларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда

Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақилигимизнинг 31 йиллигини муносиб қаршилаш, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётган миллий истиқлолимизнинг мазмун-моҳияти, тарихий аҳамияти, ҳаётимизда тутган ўрнини кенг жамоатчиликка етказишдаги маънавий-маърифий тадбирларнинг юксак савияда ўтишини таъминлаш, унда партия фаолларининг ўрнини ошириш мақсадида O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотларида давра суҳбатлари, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирлар ташкил этилмоқда.

O`zLiDeP Фориш туман Кенгаши таркибида ўз сафларига 6239 нафар фаолларни бирлаштирган 56  қуйи бўғин фаолият олиб бормоқда. Мактабгача таълим соҳаси ходимларини бирлаштирган ва Муқаддас Исломова етакчилик қилаётган Бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган давра суҳбатида ҳам халқимиз Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва уни жаҳонга тараннум қилиш бўйича муҳим натижаларни қўлга киритаётгани, бу ютуқлар халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилаётгани, энг асосийси, ватандошларимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгариб, улар ислоҳотлар самарасини кундалик ҳаётида ҳис қилиб яшаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда қуйи бўғин фаолларининг жонбозлигини янада ошириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Бозоргул Тўраева,

O`zLiDeP  Фориш туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+