Тиббиёт ходимларининг маънавияти юксак бўлиши керак
19.08.2022, 15:05
O`zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши ҳудуддаги кўп тармоқли марказий поликлиникада “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” мавзусида маънавият соати ўтказди. Унда O`zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари А.Тангиров, депутат Б.Абраевлар “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти ҳамда бу йўналишда партия томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида поликлиника ходимларига тушунтириш беришди.
“2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 71-мақсадида жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш мумкинлиги, бугун маънавият масаласи энг биринчи масала сифатида кўтарилаётгани назарда тутилган. Шу маънода бугун аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг ҳам маънавияти юксак бўлиши лозим. Негаки, улар ҳам жамиятнинг фаол аъзолари сифатида доимий равишда фуқаролар билан мулоқотда бўлади. Тадбирда айни шу жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Айтиш керакки, Термиз шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникаси айни пайтда 37 та маҳалладаги 17 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Бир кунда 380 кишилик қатновга мўлжалланган поликлиникада 231 нафар ходим фаолият юритади, шулардан 81 нафари тор доирадаги мутахассислардир. Муҳими, поликлиника ходимлари шифо излаб, маслаҳат сўраб келган фуқароларнинг сўровларига жавоб бериб, уларнинг саломатлигини тикланишига яқиндан ёрдам беришмоқда.
O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг