Дафтардаги 91 фоиз хотин-қизга амалий кўмак берилди
25.08.2022, 16:55
O'zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан 2022 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг 69-мақсадида белгиланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қилинган ишлар бўйича эшитув ўтказди. Унда Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Тагаева ҳисобот берди.
Ҳозирда Термиз шаҳрида мавжуд аҳолининг 27 208 нафарини 30 ёшдан юқори хотин-қизлар ташкил этади. Шундан 10 фоизи - яъни 2 720 нафари “Аёллар дафтари”га 6 тоифа бўйича киритилди. Шу кунга қадар “Аёллар дафтари”да мавжуд 2720 нафар аёлларнинг 2468 нафарига 2 млрд. 257 млн. 270 минг сўм миқдорида амалий ёрдам кўрсатилди. Бу кўрсаткич 91 фоизни ташкил этмоқда.
Эшитувда депутатлар Термиз шаҳрида “Аёллар дафтари” киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича айрим таклиф ва мулоҳазаларни билдиришди. Бу бўйича халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияларига таклифлар киритишга ҳам келишиб олинди.
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг