Бирлашсак юксак марраларни забт этамиз

07.09.2022, 10:51

Бирлашсак юксак марраларни забт этамиз

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқни рози қилишдек улуғ мақсадларни кўзлаган “Инсон қадри учун” тамойили асосида Қорақалпоғистон Республикасида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Жорий йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига келиб, парламент ва ҳукумат аъзолари, нуронийлар ва фаоллар билан учрашиб, ўтган икки ой оғир синовли бўлганлиги, тинчлик қадри нақадар улуғ неъмат эканлигини тушуниб етиб, бир-биримизга бўлган меҳримиз ошди ва буни бирлашиб енгиб ўтаётганимизни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев ҳудудни ривожлантиришнинг 6 та йўналишида амалга оширилиши зарур бўлган энг долзарб муаммоли масалаларни кўтариб чиқди ва уни амалга ошириш бўйича баёнот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 августдаги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Мазкур фармон билан, Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқларида инновацион жараёнларнинг жадаллашувига эришиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ҳудудни жадал суръатларда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Унда ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, қулай агробизнес муҳити, таълим соҳасида қўшимча имкониятлар ва инсон капитали ривожини янги босқичга кўтаришга шарт-шароит яратиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш вазифалари бор.

Шу тариқа, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш учун ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари ажратилади.

2022 йил 15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга ошириш ва қатор солиқ имтиёзлари белгиланди.

Албатта, ушбу фармон ижросини таъминлашда депутатлар фаол бўлиши, халқни рози қилиш йўлида бирлашиши шарт.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари янгича тизимда ишлашни талаб қилади. Бунга билим ҳам тажриба ҳам етарли. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, фақат “Ватанни севиш керак”, холос.

Шарапат Отемисов, 

Қорақалпоғистон Республикасига Жўқорғи

Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари.

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+