“Устоз-шогирд” анъанаси асосида 50 нафар хотин-қизларни ишли қилган тадбиркор аёл фаолияти билан танишилди

26.09.2022, 17:32

“Устоз-шогирд” анъанаси асосида 50 нафар хотин-қизларни ишли қилган тадбиркор аёл фаолияти билан танишилди

O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Дўстлик массивида жойлашган “Барака чеварлари” МЧЖда “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт стратегиясида 69-мақсадда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга доир масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

-Корхонамизда асосан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. “Устоз-шогирд” анъанаси асосида 50 нафар хотин-қизлар иш билан банд қилинган, - дейди  партия фаоли, “Барака чеварлари” МЧЖ  иш юритувчиси Сайёрахон Хошимова. - Бундан ташқари, маҳсулотларимиз ички бозордан ташқари Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда. Яна 35 нафар иш ўрнимиз бор. O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши билан биргаликда бу масалани ҳал этишга келишиб олдик.

Учрашув давомида O’zLiDeP сафига қўшилиш мақсади борлигини билдирган 10 нафар хотин-қиз партия сафига қабул қилинди.

Иродахон Таджибоева,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+