Нукус шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишилди
12.10.2022, 11:57
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари, кластерлар, томорқачилар фаолияти билан яқин танишмоқда.
Партия етакчиси Нукус шаҳридаги “Муратбек мебель” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини кўздан кечирди.
2009 йилда ташкил қилинган мазкур корхонада кесиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, йиғиш, юмшоқ мебельлар цехи, темир устохонаси, буёқ ва йиғиш цехлари мавжуд бўлиб, у ерда 50 нафардан зиёд кишининг бандлиги таъминланган.
Барча буюртмалар шу цехлардаги станоклар ёрдамида тайёрланиб, тайёр бўлган маҳсулотлар намлик температурага жавоб берадиган жойларда сақланади.
Бугун ички бозорда мазкур корхона ўз харидорига эга бўлди. Нукуслик Муратбек Танирбергенов тадбиркорликни замон билан тенг бошқаради. Бизнесни ва тадбиркорликни эркин бошқаришда маркетинг стратегияни теранг билишга тўғри келди. Чунки маркетинг стратегия - бизнесни, бозорни ва харидорни ушлаб туришнинг бирдан-бир тартиби ҳисобланади.
Спикер ўринбосари ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, унда ишлаётган ишчи ходимлар учун яратилган шароитлар, маҳсулот сифати ва харидорбоплиги, тадбиркорнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди.
Суҳбат ва мулоқотлар чоғида партия раҳбари бундай корхоналарнинг ташкил қилиниши, биринчи навбатда аҳолининг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари халқ манфаатлари йўлида
20.04.2024, 12:06
-
Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди
20.04.2024, 08:28
Фикрингизни қолдиринг