Янги бошланғич партия ташкилоти очилди

19.10.2022, 12:26

Янги бошланғич партия ташкилоти очилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Қудрат Бекметов ва партия Янгиариқ туман кенгаши вакиллари ва депутатлар Янгиариқ туманидаги “YANTEX INVEST” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Мазкур корхона асосан тўқимчилик фаолияти билан шуғулланади. Корхонада 250 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар ишлаб келмоқда. 2020 йил ноябрь ойидан бошланган корхона ҳозирги кунга келиб бязь, поплин, сатин ва шунга ўхшаган хом тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан чет элга экспорт қилиш учун жўнатилади ва корхонанинг йиллик экспорт хажми 25 млн. АҚШ доллардан ортиқ маблағга тўғри келади. 

Партия  вакиллари ва депутатлар  корхонанинг фаолияти, ишчиларга яратилган шароитлар билан танишишди. Корхонада партия мақсад-вазифалари бўйича олиб борилган тарғибот ишлари натижасида унинг қошида янги Бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, шу ернинг ўзида 47 нафар ишчи-ходимга O‘zLiDeP аъзолик гувоҳномалар топширилди.

  • Кўрилди
    566
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+